Польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг унга Ўзбекистонга кириш тақиқланганини, шу сабабли у 7 ноябрдан бери «Қозоғистон билан чегарада қолиб кетган»нини маълум қилди. У бу қарорини журналистик фаолияти билан боғламоқда. «Ўзгаришлар бўлиши мумкин деган умидда Ўзбекистонга келганимга уч йилдан ошди. Ҳозирги ҳукумат даврида ҳеч қандай тизимли ўзгаришлар бўлмайди, деган ишонч билан кетяпман», — деб ёзди журналист.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Ташқи ишлар вазирлиги польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг аккредитациясини узайтирмаганлигини сиёсий хато деб атади. «Бирон бир хорижий журналистлар қонунчиликни жиддий бузадиган бўлса, уни тезда ҳайдаш эмас, қонунчиликка бўйсундиришнинг оҳиста йўллари ишга солиниши керак», — дейди у.
Халқаро журналист Агнешка Пикулицка ўз шахсий Twitter’ида ТИВ томонидан унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди. У ушбу ҳолатни «унинг овозини ўчиришга уриниш» ва «мамлакатда деярли ўзгаришлар бўлмаганлигини англатади» деб изоҳлади.
ИИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицкани сўнгги вақтларда содир бўлаётган воқеаларни нотўғри талқин қилишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантирадиган маълумотларни нашр этишда айблади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг